Ҳусановдан катта фойда кўрган “Ланс” яна бир ўзбек футболчисини олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионати футбол жамоатчилиги бир қанча янги истеъдодларни очиб берди. Гарчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳ босқичидан ўтолмаган бўлса-да, айрим футболчиларимиз ўз салоҳияти билан скаутлар, селекционерлар, мураббийлар ва мутахассис эътиборини тортди.

Мундиалда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги кашфиётлардан бири18 ёшли Беҳруз Каримов бўлди. Италиялик мураббий Фабио Каннаваро ёш ўйинчини ҳеч қандай ҳайиқишларсиз жаҳон чемпионатининг энг мураккаб учрашувларида майдонга туширди.

Каримов Колумбия ва Португалияга қарши ўтказилган қийин баҳсларда ҳаракат қилди. Айниқса, Колумбия билан учрашувдаги суперзарбаси билан эътиборга тушди. Унинг узоқ масофадан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Беҳруз Каримовга Франциянинг “Ланс” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда ва ёш ўйинчимизни ўз сафига қўшиб олиш учун курашга қўшилди.

Оммавий ахборот воситалари Беҳрузга Англия ва Германия клубларидан қизиқиш борлиги ҳақида ёзган эди.

Таъкидлаш жоизки, “Ланс”нинг ўзбек футболи вакилларига қизиқиши бежиз эмас. Бугунги кунда “Манчестер Сити”даги ўйинлари билан футбол жамоатчилигига кенг танилган Абдуқодир Ҳусанов Европани айнан мана шу клубда забт этган.

Лансликлар 2023 йилнинг ёзида Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клубидан ўша пайтда 18 ёш бўлган Абдуқодир Ҳусановни жуда паст нархда ўз таркибига трансфер қилган эди. Абдуқодир бир ярим йил ичида ўзини “кўҳна қитъа”нинг энг иқтидорли ҳимоячиларидан бири сифатида намоён қилди.

2025 йилнинг январига келиб, Европанинг бир неча клублари ўзбек ҳимоячиси учун кураш бошлади. Ўшанда “Манчестер Сити” кутилмаганда энг катта таклиф – 40 миллион евро билан Ҳусанов трансферини ўз фойдасига ҳал қилган эди.

Мана энди Беҳруз Каримов ҳам Абдуқодирнинг йўлини такрорлаши мумкин. Франция клублари ёш иқтидорларни топиб, уларни шакллантириб, гранд клубларга трансфер қилишга уста ҳисобланади. “Ланс” янги мавсумда Европа Чемпионлар лигасида иштирок этиши эса, бу жамоа ўйинчиларига гранд клублар эътиборини ўзига жалб қилиш имконини беради.

Беҳруз Каримов айни пайтда Термизнинг “Сурхон” клуби аъзоси ҳисобланади. Агар бу футболчи “Ланс” сафига кўчиб ўтса, “Сурхон” топ-лига жамоасига ўз футболчисини тўғридан тўғри трансфер қилган биринчи ўзбек клубига айланади...  

Майдонда очиқ жиноят бўлди. Ўзбекистонлик ҳакам бошқарган учрашувни танқид қилишди

Ўзбекистон футболчиси мундиалдаги омадсизликдан кейин терма жамоадан кетди

Ўзбекларда шу ўйинчи зўр экан! Футбол скаути Европа клубларини ўзбек футболчисига эътибор қаратишга чақирди

Ўзбекистоннинг мағлубиятдан кейинги иши мексикаликларни ҳайратга солди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!