27 йил аввал “Навбаҳор” - “Сурхон” учрашувида термизликларга техник мағлубият ёзилган

Суперлигасининг 22-тур доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби Термизда “Сурхон” жамоаси меҳмони бўлади. Беллашув олдидан "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.

Мазкур клублар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро 25 марта рўбарў келишган. Ушбу ўйинларнинг 18 тасида “лочинлар”нинг қўли баланд келган бўлса (битта ўйинда “Навбаҳор”га техник ғалаба ёзилган), 5 та учрашувда термизликлар ғалаба қозонишган, 2 та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати – 73-20, “Навбаҳор” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” 56 очкони, “Сурхон” эса 17 очкони қўлга киритган. Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 9:0 ҳисоби 1997 йили Наманганда қайд этилган. Таъкидлаш жоизки, наманганликлар ўтказилган 25 та баҳснинг 12 тасида термизликлар устидан йирик ҳисобда зафар қучишган.

“Сурхон” ҳамда “Навбаҳор” клублари бунгача Термизда 12 марта куч синашишган. Мазкур ўйинларнинг 5 тасида термизликлар ғалаба қозонишган бўлса, 5 тасида наманганликлар зафар қучишган, яна 2та баҳсда эса дуранг натижа қайд этилган.

“Сурхон” ўз майдонида ўтказилган ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” дарвозасини 16 марта ишғол этган бўлса, наманганликлар термизликлар дарвозасига 24та тўп киритишган. Термизда 2004 йили кечган сўнгги баҳсда ҳам “лочинлар” йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Жорий мавсумнинг 1-даврасида Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтган баҳсда “Навбаҳор” Обид Жўрабоев, Азимжон Аҳмедов ва Александр Касьяннинг голлари эвазига йирик – 3:0 ҳисобида зафар қучганди.

Барча учрашувлар қайдномаси:

28.03.1992 Сурхон – Навбаҳор - 1:1
29.10.1992 Навбаҳор – Сурхон - +:-
13.04.1994 АСК – Навбаҳор - 2:3
13.11.1994 Навбаҳор - АСК - 2:1
11.06.1995 Навбаҳор - АСК - 4:0
19.08.1995 АСК - Навбаҳор - 2:5
26.06.1996 Навбаҳор - АСК - 4:1
29.08.1996 АСК - Навбаҳор - 1:4
13.04.1997 Навбаҳор – Сурхон - 9:0
04.10.1997 Сурхон – Навбаҳор - 1:0
18.04.1998 Навбаҳор – Сурхон - 5:0
08.10.1998 Сурхон – Навбаҳор - 3:1
06.06.1999 Навбаҳор – Сурхон - 1:0
14.08.1999 Сурхон – Навбаҳор - 1:0
19.04.2000 Сурхон – Навбаҳор - 3:3
30.09.2000 Навбаҳор – Сурхон - 5:0
23.06.2001 Сурхон - Навбаҳор 0:3
31.07.2001 Навбаҳор - Сурхон 7:1
28.04.2002 Сурхон – Навбаҳор - 1:0
19.10.2002 Навбаҳор – Сурхон - 1:0
14.05.2003 Сурхон – Навбаҳор - 1:0
13.09.2003 Навбаҳор – Сурхон - 2:1
15.03.2004 Навбаҳор – Сурхон - 6:0
05.11.2004 Сурхон – Навбаҳор - 0:4
21.04.2019 “Навбаҳор” – “Сурхон” – 3:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!