3 нафар ҳакамимиз ВАР лицензиясини қўлга киритди
Бунгача ВАР лицензияси учун тўрт босқичли семинарлар ташкил этилган эди. Қувонарли томони, қуйидаги ҳакамлар ушбу семинарларда иштирок этганлар орасидан дастлабки лицензияларни қўлга киритишди:
Султонмурод Абдураҳмонов — ВАР ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қилиш;
Ҳусан Музаффаров — ВАР ҳаками;
Ришат Нугманов — АВАР ҳаками сифатида ишлаш учун лицензия олишди.
Эндиликда, ушбу ҳакамларимиз мамлакатимиз ички чемпионатларимиз доирасида ВАР ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қилиш имкониятига эга бўлишди.
ЎзФҲМ матбуот хизмати
Фикрлар