3 та пенальти белгиланган учрашувда "Сити" ўз дарвозасидан 5 та тўп олиб чиқди
Англия Премьер-лигаси 3-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири "Манчестер Сити" ва "Лестер" жамоалари ўртасида кечди. Унда меҳмонлар 5:2 ҳисобида манчестерликларни таслим этди.
Эътиборлиси, ушбу учрашув давомида 3 маротаба "Манчестер Сити" дарвозасига пенальти белгиланди.
- 90'
Ўйин якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Тилеменс пенальтини аниқ амалга оширди.
- 86'
Мэддисон ҳам пенальти ишламоқда.
- 86'
Варди ўрнига Ихеаначо майдонга тушди.
- 84'
ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Аке бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади.
- 84'
Стерлингнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди.
- 80'
Эванс ўрнига Фукс майдонга тушди.
- 77'
ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мэддисондан супер зарба ва гол. Жарима майдони ташқарисидан берилган зарба мукаммал чиқди.
- 73'
"Сити"нинг узатмалари ўтмаяпти.
- 68'
Пратт ўрнига Меддисон майдонга тушди.
- 67'
Стерлингнинг зарбаси ўхшамади.
- 64'
Делапнинг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди.
- 61'
"Сити"нинг ҳужумлари ўхшамаяпти.
- 58'
ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Варди иккинчи пенальтини ҳам аниқ амалга оширди.
- 57'
Варди яна пенальти ишлади. Гарсия уни жарима майдони ичида йиқитди.
- 56'
Эдерсон Барнснинг жуда хавфли зарбасини қайтариб қолди.
- 54'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кастаннинг ажойиб узатмасини Варди супер зарба орқали Эдерсон постига йўллади.
- 52'
Маҳрезнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 51'
Фернандиньо ўрнига Делап майдонга тушди.
- 51'
Амарти сариқ карточка ишлаб олди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 42'
Барнс ҳам тўпни узатишга кечикди.
- 41'
Жастин тўп узатишда кечикди ва уни олдириб қўйди.
- 37'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Варди пенальтидан унумли фойдаланди.
- 36'
Уокер жарима майдони ичида Вардини яққол ушлаб қолди. Пенальти.
- 35'
Родрининг голи офсайд сабаб бекор қилинди.
- 29'
Жастиннинг қанотдан амалга оширган узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 26'
Жастиннинг тўп узатишдаги хатоси сабаб яхшигина вазият бой берилди.
- 26'
Шмейхель яна бир зарбани ушлаб қолди.
- 22'
Тилеменс сариқ карточка олди.
- 22'
Гарсия Барнснинг юришини зарарсизлантирди.
- 20'
"Сити" тўпни назорат қилмоқда. "Лестер" босим уюштирмас экан, бу ҳолат давом этаверади.
- 17'
Стерлингнинг зарбасини Шмейхель ушлаб қолди.
- 15'
"Лестер" ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда. Аммо "Сити" ҳимояси бунга имкон бермаяпти.
- 13'
Родрининг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 8'
Гарсиянинг хатоси жамоасига қимматга тушиши мумкин эди. Эдерсон ўз вақтида тўпга чиқиб келиб, хавфни бартараф этди.
- 6'
Жастин Уокернинг хавфли юришини тўхтатиб қолишга эришди.
- 4'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди. Қайтган тўпга Маҳрез берган зарба идеал чиқди.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
АПЛда жорий турнинг марказий учрашувларидан бири бошланмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.
Фикрлар