30 ёшли мутахассис Германияда йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди
Ads

Германиянинг “Хоффенхайм” клуби бош мураббийи Юлиан Нагельсман Kicker нашри талқини бўйича мамлакатда йил мураббийи деб топилди. Таъкидлаш керакки, овоз бериш жараёнида 885 нафа германиялик спорт журналистлари қатнашишган.

“Хоффенхайм” клуби расмий сайтининг хабар беришича, бугун 30 ёшга тўлган Нагельсманга жами 273 нафар иштирокчи овоз берган. Ундан кейинги ўринларни эса “Фрайбург” бош мураббийи Кристиан Штрайх (261) ва “РБ Лейпциг” бош мураббийи Ральф Хазенхюттллар (107) эгаллашди.

Эслатиб ўтамиз, Бундеслига тарихидаги энг ёш мураббий қўл остида ҳаракат қилган “Хоффенхайм” ўтган мавсум чемпионатни 4-ўринда якунлаган эди.