31:0. Жаҳон футболидаги даҳшатли ҳисоблар

Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. Шунга қарамай, футболда фавқулодда йирик ҳисоблар ҳам қайд этиляпти.

2024 йилги Европа чемпионати саралаш турнирида Франция терма жамоаси Гибралтар футболчилари дарвозасига 14 та тўп киритгани ана шу тоифадаги ўйинлардан.

Sports.uz сайти эътиборингизга халқаро майдонда қайд этилган энг йирик ҳисоблар ҳақидаги маълумотларни ҳавола этади.

Сан-Марино - Германия 0:13

2006 йили қайд этилган бу натижа яқингача Европа чемпионати саралаш турнири рекорди эди. Бу аҳолиси 30 мингдан зиёд Сан-Марино тарихидаги энг ёмон кўрсаткич.

Франция - Гибралтар 14:0

Европа чемпионатлари саралашининг янги рекорди. Франция юлдузлари камтаргина Гибралтарни янчиб ташлади.

Кувайт - Бутан 20:0

2000 йилги Осиё чемпионатининг саралашида кувайтликлар гол уриш қанақа бўлишини кўрсатди.

Шимолий Корея – Гуам 21:0

Шимолий кореяликлар керак бўлса, футбол ўйнашни ҳам билади. Жамоа ҳужумчиси Кван-Хёк Ким 2005 йили Шарқий Осиё чемпионати гуруҳ баҳсида гуамликлар дарвозасини етти бор ишғол қилди. Гуам бунгача 2002 йилги жаҳон чемпионати саралашида Эронга 0:19, тожикистонга 0:16 ҳисобида ютқазган.

Австралия - Тонга 22-0.

Австралия терма жамоаси 2005 йили Осиё футбол конфедерациясига кўчиб ўтгунига қадар Океанияда гегемон бўлган. 2001 йили австралияликлар Тонга терма жамоаси дарвозасига жавобсиз 22 та тўп киритган.

Таити – Кук ороллари 30:0

1971 йили бўлиб ўтган бу учрашув футбол тарихидаги энг йирик натижалардан бири сифатида қайд этилган.

Австралия – Америка Самоаси 31:0

Австралия 2001 йили Тонгани даҳшатли ҳисобда енгганидан кейин самоаликларни ҳам аяб ўтирмади. Арчи Томпсон 13 та гол ур урган учрашувда австралияликлар 31:0 ҳисобида ғолиб чиққанди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!