35 ёшли UFC жангчиси Макгрегорни жангга чақирмоқда
UFC жангчиси Дональд Серроне енгил ва ярим енгил вазн тоифаларининг собиқ жаҳон чемпоини Конор Макгрегорни жангга чақирди.
– Шунчаки, уни кутаман. Мен битта жангчини биламан, – дея Дональд Инстаграм саҳифасига Макгрегор ва ўзининг расмларидан иборат расмларни жойлаган.
ЭСлатиб ўтамиз, 35 ёшли Серроне сўнгги марта ўтган ҳафта UFC Fight Night 139 турнири доирасида рингга чиқиб, биринчи раундда Майк Перрини нокаутга учратди.
Айни дамда Дональд ярим ўрта вазн тоифасида фаолият юритмоқда, бунгача у жангларни енгил вазнда ўтказган. Макгрегор ҳам енгил ва ярим енгил вазнларда жанг қилади.
Серроне охирги 6 жангдан тўрттасида мағлуб бўлган. Ирландиялик спортчи эса сўнгги иккита жангида Флойд Мейвезерга (бокс қоидалари бўйича жангда) ва UFC доирасида Хабиб Нурмагомедовга имкониятни бой берган.
Фикрлар