36 ёшли Касильяс юксак мукофот соҳибида айланди

 

"Порту" жамоасининг 36 ёшли посбони Икер Касильяс Golden Foot-2017 соврини соҳибига айланди. 

Мазкур совринга, Касильясдан ташқари Роналду, Месси, Рамос, Нойер, Роббен, Луис Суарес, Тьяго Силва, Яя Туре ва Андреа Пирло даъвогарлик қилишганди.

Тажрибали  дарвозабон Golden Foot совринига эга чиққан иккинчи испан футболчиси бўлди. Испания термаси аъзоси Андрес Иньеста 2014 йилда ушбу мукофот соҳиби бўлганди.

Бундан ташқари, испаниялик посбон ушбу мукофотни қўлга киритган иккинчи дарвозабон сифатида қайд этилди. 2016 йили "Ювентус" клуби ва Италия термаси афсонаси Жанлуижи Буффон ушбу совринга эга чиққанди.

Golden Foot соврини футбол оламига ҳисса қўшган футболчилар ва мутахассисларга берилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!