36 ёшли Куальярелла А Серияда Ибрагимовичнинг рекордини такрорлашга жуда яқин турибди

“Сампдория” ҳужумчиси Фабио Куальярелла кеча “Эмполи”га (1:2) қарши баҳсда пенальтидан гол уриб ўзининг чемпионатдаги голлари сонини 26тага етказиб олди. Қайд этиш лозимки, у айни дамда А Серия тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Эътиборлиси, 36 ёшли ҳужумчи жорий мавсум 9-марта пенальтидан гол урди. Куальярелла шу тариқа 2011/12 йилги мавсумда “Милан”нинг собиқ форварди Златан Ибрагимович томонидан ўрнатилган рекордга янада яқинлашди. Ўша мавсум швециялик футболчи нақд 10та пенальтини аниқ амалга оширган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!