36 ёшли Модричга Европа грандлари қизиқмоқда
Marca нашри хабарига кўра, Лука Модрич бир муддат олдин Мадрид клуби билан ҳамкорликни давом эттиришга оғзаки келишиб олган, бироқ ҳали янги шартнома имзоланмаган. Европанинг топ-клублари 36 ёшли ярим ҳимоячи атрофидаги вазиятни кузатиб боришмоқда.
Хорватиялик футболчи билан янги шартнома имзоланиши ҳақиқатга анча яқин деб ҳисобланмоқда. Боиси, "Реал" раҳбарияти Модричнинг жамоада муҳим роль ўйнашини яхши билади.
Луканинг ўзи ҳам Испания пойтахтида қолмоқчи, аммо керакли ҳужжатлар ҳали имзоланмаган. Бу ҳолат эса Европа клубларининг эътиборини тортмоқда.
Қайд этилишича, жорий йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати Модрич учун муҳим ҳисобланади. 2012 йилдан буён “Реал” сафида тўп сураётган футболчининг амалдаги шартномаси эса ёзда тугайди.
Лука Модрич жорий мавсум “Реал” сафида барча турнирлар доирасида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар