36 ёшли Роналду "Юве" ғалабаларига ҳисса қўшишда давом этади!

Италия А Сериясида 21-тур учрашувлар ўтказилмоқда. Марказий тўқнашув Туринда бўлиб ўтди. Унда "Ювентус" 2:0 ҳисобида "Рома"ни таслим этди.

Ҳисобни 13-дақиқада кечагина 36 ёшга тўлган Криштиану Роналду очди. Жарима майдони ташқарисида тўпни қабул қилиб олган ҳужумчи чап оёқда узоқ бурчакни аниқ нишонга олди. Иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилган Деян Кулусевски ўнг қанотда рейд уюштириб, жарима майдони марказига тўп узатди. Роналду томон келаётган тўпни "Рома" ҳимоячиси Ибаньес ўз дарвозасига киритиб юборди.

Ушбу ғалабадан кейин "кекса сеньора" ҳисобидаги очколар сонини 42 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилиб олди. Меҳмондан қуруқ қўл билан ортга қайтадиган "бўрилар" 4-поғонага тушди.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    Ўйин охирига келиб темп бироз пасайди.

  • 90+2'

    Пирло шогирдлари ҳимояда ишончли ҳаракат қилмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Бруну Переснинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 85'

    Демираль ва де Лихт ўйинга қўшилди. Улар ўрнига Бонуччи ҳамда Сандро захирага олинди.

  • 82'

    Кьеза ўрнига Бернардески майдонга тушди.

  • 80'

    Жарима майдони марказига оширилган тўпга Жеко бироз ета олмади.

  • 76'

    Карсдроп ўз ўрнини Бруно Пересга бўшатиб берди.

  • 72'

    Гол ўтказиб юборган римликлар олдинга ўтишда тўхтамаяпти.

  • 69'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Ювентус" ҳисобни ишонли кўринишга келтирди!

    Захирадан ўйинга қўшилган Кулусевскининг узатмасидан кейин Ибаньес ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

  • 68'

    Узоқ масофадан берилган зарбани Шенсний ушлаб олди.

  • 67'

    Амаду Диавара билан тўқнашган Федерико Кьезага тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 65'

    Куадрадо ва Кулусевски майдонга тушди. Улар МакКенни ҳамда Моратани алмаштирди.

  • 63'

    Майораль ҳамда Кристанте ўз ўрнини Жеко ва Карлес Пересга бўшатиб берди.

  • 62'

    Ҳакамга жиддий эътироз билдирган Роналдуга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 61'

    Мхитаряннинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

  • 59'

    Вильярнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 56'

    Роналду яна бир бор офсайдда қолиб кетди.

  • 54'

    Моратанинг либосидан қўллари билан тортиб йиқитган Верету сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 53'

    Артур майдонда ётибди. Ўйин тўхтатилди.

  • 50'

    Роналду ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 48'

    Карсдорпнинг зарбаси йўлига Алекс Сандро блок қўя олди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Тайм сўнгини римликлар рақиб ярим майдонида ўтказмоқда.

  • 41'

    Роналдунинг жарима майдони ичидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 40'

    Фонсека шогирдлари бу сафарги бурчак тўпидан ҳам наф чиқара олмади.

  • 37'

    Қарши ҳужумга ўтаётган рақибини очиқчасига тўхтатиб қолган Артур огоҳлантирилди.

  • 36'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Манчини дарвозага йўллади. Тўп ноаниқ кетди.

  • 34'

    Спинаццола ўз қанотидан кетма-кет хавфли вазиятлар яратмоқда.

  • 31'

    "Ювентус" футболчилари рақибнинг навбатдаги бурчак тўпини зарарсизлантирди.

  • 29'

    Майоралнинг ноаниқ ҳаракат туфайли жамоасининг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси барбод бўлди.

  • 26'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга Манчини аниқ зарба бера олмади.

  • 24'

    Ўйин назорати "кекса сеньора" томонда бўлиб турибди.

  • 22'

    Роналдунинг зарбасидан кейин тўп тўсинни титратди.

  • 20'

    Кристантенинг чап оёқда йўллаган зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 17'

    Меҳмонларнинг ҳужумлари тобора хавфли тус олиб бормоқда.

  • 15'

    Пирло шогирдлари тўп назоратини қўлга олиш учун ҳаракат қиляпти.

  • 13'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Роналдууууууууууууууууууууууууу!

    Жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаган Криштиану узоқ бурчакни аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди!

  • 10'

    Роналду воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 8'

    Римликлар босим уюштиришда давом этяпти. Мезбонлар қийинчилик билан ҳимояланмоқда.

  • 5'

    Роналду жарима майдонига яқин ҳудудда қоида бузиш эвазига тўхтатилди. Яхши имконият юзага келди.

  • 3'

    "Бўрилар" ўйин стартидаёқ фаоллик намойиш этмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!