38 миллион евро! Месси маошининг кесилишига йўл қўймади

ПСЖ олдида турган энг мураккаб масалалардан бири жаҳон чемпиони Лионель Месси билан янги шартнома имзолаш ҳисобланади. Чунки аргентиналик юлдузнинг амалдаги шартномаси якунланиб бормоқда.

Биринчи навбатда, Мессини ҳамкорликни давом эттиришга кўндириш учун ПСЖ Чемпионлар лигаси нимчорак финалида “Бавария” тўсиғидан ўтиши керак. Мюнхенликлар Парижда ўтказилган дастлабки учрашувда ғалаба қозонган.

Шунингдек, Лионель Месси маошини пасайтириш бўйича таклифни қабул қилмади. Лео ҳозир бир мавсум учун 38 миллион евро олмоқда.

Айрим манбалар, Лионель Мессининг ҳозирги пайтдаги ягона орзуси яна бир бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш ва “Олтин тўп”ни саккизинчи марта қўлга киритиш эканини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!