Фабио Каннаваро: "Фақат битта афсусим бор — барчага етарлича ўйин амалиёти бера олмадим"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати биз учун якунланганидан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали футболчиларига миннатдорчилик билдирди.

"Биз учун илк Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Мен футболчиларим билан фахрланаман. Энг қийин паллаларда ҳам улар майдонга ҳар сафар чиққанларида бор кучларини беришди ва ҳеч қачон ўзларини аяшмади.

Босим ҳам, катта кутилмалар ҳам бор эди. Аммо натижалардан қатъи назар, улар умрбод ёдда қоладиган тажриба орттиришди. Бу уларнинг ҳам футболчи, ҳам инсон сифатида ўсишига ёрдам беради.

Уларни “менинг футболчиларим” деб аташдан ортиқ фахрлантирадиган нарса йўқ.

Фақат битта афсусим бор — барчага етарлича ўйин вақти бера олмадим. Чунки уларнинг ҳар бири Жаҳон чемпионати орзусини майдонда яшашга муносиб эди.

Раҳмат, йигитлар! Бу ҳикоя ҳали тугамади",
— деб ёзди Каннаваро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!