Kicker: "Боруссия" Ўзбекистон терма жамоаси футболчисини олади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирокини гуруҳ босқичида якунлаган бўлса-да, айрим ўйинчиларимиз Европа ва бошқа мамлакатлар клублари назарига тушиб улгурди.
Фабио Каннаваро шогирдлари орасида Колумбия, Португалия ва Конго Демократик Республикаси миллий терма жамоаларига қарши ўтказган учрашувларда ўз салоҳиятини намойиш қила олганлари ҳам бўлди.
Хусусан, Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусанов топ-лигалар вакиллари орасида анча яхши танилган бўлса, Аббосбек Файзуллаев, Жаҳонгир Ўрозов ва Беҳруз Каримов сингари ижрочилар халқаро футбол жамоатчилиги учун том маънода кашфиёт бўлди, дейиш мумкин.
Жаҳон чемпионати давомида айрим ўзбек футболчиларининг агентлари ўз мижозларига қизиқиз ва ҳатто таклифлар бўлаётганини маълум қилган эди.
Энди бу масалалар анча ойдинлашиб бормоқда. Германиянинг машҳур ва нуфузли манбаларидан Kicker нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида мундиалда ўз иқтидорини намойиш этган Жаҳонгир Ўрозов фаолиятини Бундеслигада давом эттириш имконига эга эканини ёзд.
Манбанинг таъкидлашича, клублар миқёсида Самарқанднинг "Динамо" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган ҳимоячига Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клубидан чорлов бўляпти.
Экспертларга кўра, футболчига мёнхенгладбахлик "Боруссия"нинг қизиқиши анча жиддий.
Мёнхенгладбахликлар янги мавсум олдидан жамоанинг марказий ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда ва бу йўлда ёш ҳамда истиқболли футболчиларни изламоқда.
Ана шундай талабларга жавоб берадиган номзодлардан бири сифатида Жаҳонгир Ўрозов тилга олинмоқда. Жисмонан бақувват ҳимоячи Ўзбекистон терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионати иккита учрашувда майдонга тушди. 22 ёшли марказий ҳимоячи немис клуби билан боғланаётган бир нечта футболчилар орасида қайд этилган.
Жаҳонгир Ўрозов аслида "Бунёдкор" тарбияланувчиси ҳисобланади. Асосий жамоада бир йил ўйнаганидан кейин иқтидорли ҳимоячи 2023 йили Туркияга йўо олган эди. Хорижда у “Эюпсор” жамоаси шарафини ҳимоя қилди.
2024 йилнинг ёзида Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Ўрозовни турк клубидан ярим мавсумга ижарага олди ва кейинги йили тўлиқ эркин агент мақомида тўлиқ ўз таркибига қўшиб олди.
Жаҳонгир Ўрозов Ўзбекистон миллий терма жамоасида жами бешта учрашув ўтказиб, битта гол уришга муваффақ бўлган. 2026 йилги жаҳон чемпионатида ёш ҳимоячи Колумбияга қарши ўтказилган биринчи тур ўйинида иштирок этди.
Маълумот учун, нуфузли Transfermarkt портали Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозовни 600 минг евро атрофида баҳоламоқда.
Ҳусанов борми? Мареска етти юлдузни кетказади
Президент Мирзиёев Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалдаги иштирокига муносабат билдирди
Шомуродов мундиал кейинги фаолияти ва мақсади ҳақида маълумот берди
Мудиалдан кейин Ўзбекистонга жиддий тавсия берилди
Шомуродов мундиалдаги омадсизлик сабабларини келтириб ташлади
Ўзбекистон футболчиси мундиалдаги омадсизликдан кейин терма жамоадан кетди

Фикрлар