"Пахтакор" собиқ футболчиси Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026" олдидан қилган нотўғри қарорини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати олдидан бош мураббий этиб италиялик мутахассис Фабио Каннаварони тайинлаши унчалик мантиқий қарор бўлмаган. Бу ҳақда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби собиқ ҳужумчиси Валерий Кечинов фикр билдирди.

"Жамоани Жаҳон чемпионатига олиб чиққан бош мураббий ишдан бўшатилиб, унинг ўрнига бунга ҳеч қандай ҳисса қўшмаган машҳур ва юлдузли мураббий келиши бироз ғалати кўринади. Бу, албатта, раҳбариятнинг қарори. Улар жамоа учун шу яхшироқ деб ҳисоблашган. Аммо кўриб турибмизки, мўъжиза бўлмайди. Жамоага маҳорат, тажриба ва ҳиссиётларни назорат қилиш етишмади. Бундай муҳит, эътибор ва босимга ҳар қандай футболчи ҳам руҳий жиҳатдан тайёр бўлавермайди. Шу жиҳатлар бўйича жамоа тайёр эмасди. Қолаверса, улар жуда кучли гуруҳдан ўрин олганди", — деди Кечинов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги илк Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичида Колумбия (1:3), Португалия (0:5) ва Конго ДР (1:3)га мағлуб бўлиб, плей-оффга чиқа олмаган эди.

Терма жамоани мундиалга Тимур Кападзе олиб чиққан бўлса-да, 2025 йил октябрь ойида унинг ўрнига Фабио Каннаваро тайинланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!