38 ёшли Тиагу Силва "Челси" билан шартномасини узайтириш арафасида

Ҳимоячи Тиаго Силва "Челси" билан янги шартнома борасида келишувга эришди. Унга кўра, бразилияликнинг Лондон клубди билан янги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 

"Челси" унинг ҳамон юқори спорт формада эканлигини инобатга олиб, шу қарорга келди. Шунингдек, у Бразилия терма жамоасида ҳам тўп тепишда давом этмоқда. 

Жорий мавсумда Тиагу Силва АПЛ доирасида 18 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та асситни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!