
39 ёшли Буффон сафга қайтди
Туриннинг “Ювентус” клуби дарвозабони Жалнуиджи Буффон умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.
39 ёшли голкипер таҳминан икки ойни жароҳати боис ўтказиб юборди.
Хабарда айтилишича, Буффон шанба куни “Кьево”га қарши кечадиган баҳсда сафга қайтиши мумкин.
Фикрлар