
Ўринбоев "Пахтакор"дан Белгия чемпионатига йўл олишга яқин
"Пахтакор" футболчиси Муҳаммадали Ўринбоев янги мавсумни Белгия чемпионатида ўтказиши кутилмоқда.
SPORTS.UZ'га маълум бўлишича, футболчи айни дамда виза масаласи ҳал бўлишини кутмоқда. У Франция орқали Белгияга йўл олади.
"Брентфорт"дан (футболчи ижара асосида тўп тепган эди) фарқли ўлароқ, бу сафар футболчи тўлиқ "Антверпен" аъзосига айланмоқда. Томонлар ўртасидаги шартнома 3-4 йилга имзоланиши кутилмоқда.
Маълумот учун, футболчи Суперлиганинг жорий мавсумида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар