4 нафар ФИФА ҳакамимиз ОЧЛ плей-офф босқичи учрашувини бошқаради

Жорий йилнинг 22 август куни Хитойнинг Хужоу шаҳрида Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида “Чжетсян” (Хитой) ҳамда “Тай Порт” (Таиланд) клублари ўзаро тўқнаш келади. Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу учрашувни бошқариш 4 нафар ҳакамимиз зиммасига юклатилган.

4 нафар ФИФА ҳакамимиз — Аҳрол Рисқуллаев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов ҳамда Рустам Лутфуллин ОФК томонидан ушбу учрашув учун жалб этилган.

Бундан ташқари, дастлабки саралаш босқичидан ўрин олган “Ли Ман” (Ҳонг Конг) – “Бали Юнайтед” (Индонезия) ўйини учун ҳакамлар назоратчиси сифатида яна бир вакилимиз — Владислав Цейтлин тайинлов олган.

ЎзФҲМ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
MAMATQULOV G‘AYRAT
28/07/2023 17:08
O'zbekistonlik hakamlar brigadasi desanglar ham bo‘lardi.....