4 ой деганда энди майдонга тушган "Ювентус" ҳимоячиси яна жароҳат олди

Хабарингиз бор кеча Туриннинг “Ювентус” клуби А Сериянинг 27-турида ўз майдонида “Удинезе”ни 4:1 ҳисобида енгди.

Шу куни “кекса синьора” ҳимоячиси Андреа Бардзальи узоқ муддатли танаффусдан сўнг илк бор майдонга тушди. Бироқ, сўнгги 4 ой ичида илк бор майдонга тушган футболчи учрашувнинг 25-дақиқасидаёқ жароҳат олди.

Маълумот учун, Бардзальи бу мавсум бор йўғи 8та ўйинда иштирок этди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!