40 ёшда ҳам яхши жисмоний ҳолатга эга бўлишнинг сири нимада? Собиқ Bellator чемпиони жавоб берди
Ўрта вазн тоифасида собиқ Bellator чемпиони Александр Шлеменко "MMA.Metaratings.ru" сайтига берган интервьюсида 40 ёшда ҳам яхши формага эга бўлиш сирини очиб берди.
“Бунинг сири ҳаёт тарзида. Мутлақо соғлом турмуш тарзи, шунингдек, тўғри овқатланиш зарур. Асосийси, аста-секин юқорига қараб ривожланамиз. Кейинроқ, тахминан 40 ёшда, ўсишда давом этишимиз қийин, аммо бир хил даражада узоқ вақт қолишимиз мумкин. Нотўғри яшаётган одам 40 ёшга тўлмасданоқ бор кучини йўқотади”, - деди Шлеменко.
Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли спортчи 14 декабрь куни Анатолий Токовга қарши жанг қилади.
Фикрлар