41 ёшли Аббьятти яна "Милан"га қайтиши мумкин

"Милан" клуби собиқ дарвозабони Кристиан Аббьятти яна қадрдон жамоасига қайтиш истаги борлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Леонардо ва Мальдиниларнинг “Милан”га қайтиши бу олдинга босилган қадамдир. Бу янгилик мени қувонтирди. Клуб ажойиб қарорни қабул қилди. Сентябрда мен Леонардо ва Мальдини билан учрашаман. Кўрамиз, бундан қандай наф бўлар экан”, - дейди 41 ёшли посбон.

Эслатиб ўтамиз, Аббьятти “Милан” шарафини 1998-2016 йилларда ҳимоя қилган ва жами 380та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!