5 та гол урилган дербида "Тоттенхэм" ғалабани қўлга киритди

Англия Премьер-лигаси 27-туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Кичик "Лондон дербиси" мақомини олган "Тоттенхэм" - "Кристал Пэлас" беллашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, 25-дақиқада Гарет Бэйл жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Кристиан Бентеке орадаги фарқни йўққа чиқарди. Аммо иккинчи бўлимга бутунлай бошқача кайфиятда чиқиб келган "шпорлар" баҳс якунига қадар Кейннинг дубли ва Бэйлнинг голи эвазига ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Шу тариқа, "Тоттенхэм" ўз ҳисобидаги очколар сонини 45 тага етказиб олган ҳолда, 6-ўринга кўтарилди. Меҳмонда имкониятни бой берган "Кристал Пэлас" 34 очко билан онлайн жадвалда 13-поғонани банд этган.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+5'

    Карлос Винисиус сариқ карточка ишлаб олди.

  • 90+3'

    Ўйин сўнгини "шпорлар" тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 90+1'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Доэрти огоҳлантирилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Сўнгги сонияларда меҳмонлар бироз фаолликни оширди.

  • 86'

    Жан-Филип Матета ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 83'

    "Бургутлар"нинг навбатдаги бурчак зарбаси бесамар якунланди.

  • 80'

    Харри Кейн ўз ўрнини Карлос Винисиусга бўшатиб берди.

  • 78'

    Ҳаммаси жойида. Атуэлл голни инобатга олди! Ҳисоб 4:1.

  • 77'

    Гол бекор қилиниши мумкин. Ҳакам ВАРдагилардан офсайд эҳимолини текширишни сўради.

  • 76'

    ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Тоттенхэм" ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

    Соннинг узатмасидан кейин Харри Кейн дублни расмийлаштирди.

  • 74'

    Ўйин Муориньоо шогирдларининг катта устунлиги остида давом этмоқда.

  • 71'

    Бэйл ва Сиссоко ўрнига Ламела ҳамда Уинкс ўйинга қўшилди.

  • 69'

    Уилфред Заанинг узоқ масофадаг йўллаган зарбаси хавфли тус олди. Бироқ тўп дарвозага аниқ бормади.

  • 67'

    Миливоевичнинг узатмасидан кейин мезбонлар тўпни узоқлаштирди.

  • 65'

    Эндрос Таунсанд ўз ўрнини Жеффри Шлюппга бўшатиб берди.

  • 63'

    Харри Кейннинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 61'

    Гарет Бэйлнинг бурчакдан етказиб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 58'

    Серхио Регилон жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Аммо тўп ноаниқ кетди.

  • 56'

    Соннинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига анилик етишмади.

  • 54'

    Ридевалднинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 52'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Тоттенхэм" 3 дақиқа ичида 2 та гол урмоқда!

    Доэртидан тўпни қабул қилиб олган Харри ажойиб зарбаси билан дарвозани ишғол этди.

  • 49'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Тоттенхэм" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Биринчисида бўлгани каби, Кейннинг узатмасидан кейин Бэйл дарвозага тўп киритмоқда.

  • 48'

    Ридевалдга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида меҳмонлар сафида ўзгариш: Эберечи Эзе ўрнига Уилфред Заа ўйинни давом эттиради.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    "Бургутлар" руҳий устунлик билан таймни якунламоқда. Танаффус!

  • 45+1'

    ГООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳисоб тенглашди!

    Миливоевичнинг узатмасидан кейин Бентеке боши билан зарба йўллаб, дарвозани ишғол этди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 43'

    Бўлим сўнгига келиб меҳмонлар ҳам бироз фаолликни оширди. Аммо "шпорлар" ҳимояси ишончли ҳаракат қилишда давом этмоқда.

  • 40'

    Эберечи Эзенинг жарима майдони томон узатган тўпини ҳимоячилар осонликча узоқлаштирди.

  • 38'

    Бэйл узатган тўпга Регилон ноаниқ зарба берди.

  • 36'

    Харри Кейннинг стандартдан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб , ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 35'

    Гарри Кехилл огоҳлантирилди.

  • 34'

    Жарима майдонига ёриб кираётган Моура қоида бузиш эвазига тўхтатилди.

  • 31'

    Гарет Бэйл жарима майдони ичидаги шерикларини тўп билан таъминлашни мақсад қилганди. Аммо Луаита тўпга эга чиқди.

  • 29'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Жордан Айю огоҳлантирилди.

  • 27'

    Гол урган мезбонлар фаоллик намойиш этишда давом этмоқда.

  • 25'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Шпорлар" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Кейннинг қулай узатмасидан кейин ажойиб имконият ҳосил қилган Бэйл мўлжалда адашмади.

  • 23'

    "Тоттенхэм" ўйинни тўлиқ ўз назорати остида ушлаб турибди.

  • 21'

    Таунсенднинг узатмасини олдинроққа чиққан Льорис ушлаб олди.

  • 19'

    Сон ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 17'

    Серхио Регилоннинг жарима майдони марказига оширган тўпини ҳимоячилар бартараф этди.

  • 13'

    Лукас Моура рақибига бироз хавфли ташланди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 10'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун ҳаракат қилиб, ерга ноқулай йиқилган Уордга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 8'

    Эрта прессинг уюштираётган Моуриньо шогирдлари тўпни майдон марказигача олиб қўйишга уриняпти.

  • 6'

    Соннинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон эгаллаб олди. Илк хавфли вазият мезбонларда.

  • 5'

    "Шпорлар" қанотларни тез-тез алмаштириб, олдинга ўтмоқда.

  • 3'

    Кутилганидек, мезбонлар дастлабки дақиқалардан ўйин назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!