5 та гол урилган марказий учрашувда

Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган "Реал" - "Интер" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, мадридликлар Бензема ва Рамоснинг голлари эвазига ҳисобда олдинга ўтиб олган бўлса, "неррадзурилар" сафида Лаутаро ҳамда Перишич ҳисобни тенглаштирди. Бироқ захирадан ўйинга қўшилган Родриго 80-дақиқада жамоасининг ғалабасига сабабчи бўлган голни киритди.

Шу тариқа, "қаймоқранглилар" ЕЧЛдаги 5 ўйин давом этган ғалабасиз сериясига барҳам берди.

Реал Мадрид

  • Карим Бензема 25'
  • Серхио Рамос 33'
  • Родриго 80'

UEFA ЧЛ "B" гуруҳи 3-тур

04/11/2020, 01:00

3
:
2
Тугади

Интер М

  • Лаутаро Мартинес 35'
  • Иван Перишич 68'

Стадион: Alfredo Di Stefano 0 томошабин

Бош ҳакам: Clement Turpin

45'
90'

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+3'

    Бенземанинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 90+2'

    Ўйин вақтини сунъий равишда чўзгани учун Куртуа огоҳлантирилди.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Ража Наингголан Артуро Видални алмаштирди.

  • 85'

    Жарима майдони яқинида Лаутарога нисбатан ишлатилган қўполлик учун Каземиро огоҳлантирилди.

  • 83'

    Васкеснинг узатмасидан кейин бўш қолган дарвозага Бензема тўпни кирита олмади. Ўйинга якуний нуқта қўйилиши мумкин эди.

  • 80'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Родриго жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди!

    Жуниорнинг узатган тўпини Родриго кучли зарба билан дарвозага жойлаб қўйди.

  • 78'

    Тони Кроос ўрнига Лука Модрич майдонга тушди. Шунингдек, Алексис Санчес ва Гальярдини Барелла ҳамда Перишични алмаштирди.

  • 76'

    Бу сафар Перишич хавфли зарба берди. Бироқ бу уринишга ҳам бироз аниқлик етишмади.

  • 75'

    Лаутаронинг зарбаси устунга тегди! "Интер" ўта юқори иштиёқ билан олдинга ўтмоқда.

  • 73'

    Янг жарима майдонига узатилган тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 72'

    Ҳакамга жиддий эътироз билдиргани учун Барелла огоҳлантирилди.

  • 70'

    Жамоадошлари яхши позицияга чиқавермагач Кроос ўзи зарба йўллади. Ҳанданович тўпни ушлаб олди.

  • 68'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Перишич ҳисобни тенглаштирди!

    Лаутаро узатган тўпни Перишич аниқ зарбаси билан дарвозага киритди.

  • 66'

    Васкеснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 65'

    Бензема Жуниорни қулай позицияга чиқаришни мақсад қилганди. Бироқ бу сафар ҳам ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

  • 64'

    Марко Асенсио ҳамда Эден Азар майдонни тарк этди. Улар ўрнига Винисиус Жуниор ва Родриго ўйинга қўшилди.

  • 63'

    Жарима майдони ичида тўп Мендининг қўлига тегиб кетди. Ҳакам вазиятни табиий, дея баҳолади.

  • 62'

    Бареллага нисбатан ишлатилган қўполлик учун Вальверде огоҳлантирилди.

  • 61'

    Асенсио ва Бензема комбинация уюштиришга ҳаракат қилди. Бироқ ҳимоячилар вазиятни назорат остида ушлаб турган эди.

  • 59'

    Қийин вазиятга тушиб қолган Янг тўпни Вальвердедан чиқиб кетишига эриша олди. Тажриба қўл келди.

  • 57'

    Рамос Барелланинг қўлини босиб олди. Николога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 54'

    Эрта прессинг уюштираётган "неррадзурилар" рақибни хато қилишга мажбур қилмоқда.

  • 53'

    Каземиро қоида бузди. Меҳмонларда яхши стандарт юзага келди.

  • 51'

    Қўполликлар кўпайиб кетди. Бу сафар Азарга нисбатан қоида бузган Брозович сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 50'

    Бўлимни меҳмонлар анча фаол бошлади. Ҳозирча, "Реал" ҳужумга ўта олмади.

  • 48'

    Менди тўпга улгурмади ва Ҳакимиининг оёғини босиб олди. Тюрпен унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 46'

    "Интер" дарҳол олдинга ўтди ва Эшли Янг зарба берди. Тўп Каземиродан ўтмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус!

  • 43'

    Васкесга нисбатан қўполлик ишлатгани учун Видаль огоҳлантирилди.

  • 41'

    Майдон эгалари стандарт вазиятга эга бўлди. Крооснинг узатмасидан сўнг, Бензема тўпга ноаниқ зарба берди. Қўшимчасига, у қоидани бузган бўлиб чиқди.

  • 40'

    "Реал" ҳужуми кескинлик туғдиришга қийналмоқда.

  • 38'

    Гол урган "Интер" фаоллашди. Ҳозир ҳисоб тенглашса, барчаси улар кутгандек давом этиши мумкин.

  • 36'

    Ўйин темпи кутилганидек жуда юқори! Кетма-кет хавфли ҳуужмлар уюштирилмоқда.

  • 35'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Лаутаро ҳисобни қисқартирди!

    Барелланинг заргарона узатмасидан кейин Мартинес тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

  • 33'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Рамос ҳисобдаги фарқни оширди!

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Рамос дарвозанинг узоқ бурчагига йўллади.

  • 33'

    Азарнинг ўткир бурчакдан берган зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 31'

    Меҳмонлар олдинга ўтиш учун бир неча йўлларни излаяпти. Бироқ тартибли ҳимояланаётган "Реал" хавфни бартараф этмоқда.

  • 29'

    Конте шогирдлари иложи борича тезроқ ҳисобни тенглаштириш мақсадида бироз шошилиб ўйнаяпти. Натижада, хатолар кўзга ташланмоқда.

  • 27'

    Ҳисобда олдинга ўтиб олган "Реал" тўпни назорат қилмоқда. Меҳмонлар чуқур прессинг уюштиряпти.

  • 25'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Бензема ҳисобни очди!

    Ҳакими тўпни ортга узатишда қўпол хатога йўл қўйди. Тўпни эгаллаб олган Бензема дарвозабонни алдаб ўтиб, аниқ зарбаси билан ҳисобни очди.

  • 23'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган "қаймоқранглилар"нинг жуда хавфли ҳужумини Вальверде ноаниқ зарбаси билан кўкка совурди.

  • 22'

    Варанни алдаб ўтган Ҳакими жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Менди уни бироз туртган эди.

  • 21'

    Асенсионинг жарима майдонига узатган тўпини дарвозабон қийинчилик билан эгаллаб олди. Унга ўз жамоадоши бироз ҳалал бериб юборди.

  • 20'

    Мадридликларнинг эрта прессинги меҳмонларга катта муаммо туғдира олмаяпти. Миланликлар яхши комбинациялар билан ҳимоядан чиқмоқда.

  • 17'

    "Интер" ҳимоячилари ҳимояда ишончли ўйнамоқда. Жарима майдони яхши қўриқланяпти.

  • 15'

    Бастони Бенземани бирга-бир вазиятдан маҳрум этди. Ҳимоячи тўп йўналишини аниқ топди ва хавфни бартараф этди.

  • 14'

    Видалнинг "пушка" зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 13'

    Кроос яхши зарба берди. Ҳанданович ўз ўрнида!

  • 12'

    "Реал" жарима майдони олдида тўпни назорат қилиб, қулай фурсат пойламоқда.

  • 10'

    Лаутаронинг зарбасини ҳам мезбонлар посбони қайтарди. Супер старт!

  • 9'

    Ҳисоб очилиши мумкин эди! Перишичнинг узатмасидан сўнг, Видаль боши билан зарба йўллади. Курута тўпни қайтарди.

  • 8'

    Учрашув юқори темпда бошланди. Жамоалар марказда тўпни ушлаб турмаяпти.

  • 7'

    Вальверденинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 5'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтаётган рақибини Рамос оҳиста ушлаб қолди. Ҳозирча, оғзаки огоҳлантириш.

  • 4'

    Асенсионинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Ҳанданович қайтарди.

  • 3'

    Елкама-елка курашларда аввал Лаутаро, кейин Азар рақибига имкониятни бой берди. Бугун ҳеч кимга осон бўлмаслиги тайин.

  • 2'

    Илк дақиқаларни меҳмонлра босим қилиш билан бошлади. "Реал" тўпни рақибга топшириб, прессингга ўтишни афзал билди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Чемпионлар Лигасининг мафтункор мадҳияси янгради. Старт учун барчаси шай!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)