5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг 2-босқичи ғолиби – Қашқадарё вилояти
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу мусобақанинг иккинчи босқич ярим финал ва финал баҳслари бўлиб ўтди.
2002 йилда туғилган футболчилар иштирок этаётган мусобақанинг ярим финал ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди:
Навоий – Тошкент шаҳри 0:2
Қашқадарё – Бухоро 3:2
Финал ўйини бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида бўлиб ўтди. Муросасиз ўтган финал бахсида Қашқадарё вилояти хамда Тошкент шаҳри жамоалари иштирок этишди. Голларга бой бўлган ўйинда Қашқадарё жамоаси кучли рақиби устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шундай қилиб, Қашқадарё вилояти жамоаси олтин медалга, Тошкент шаҳри жамоаси кумуш ҳамда Навоий ва Бухоро жамоалари бронза медалларга эга чиқишди. Финал ўйини ниҳоясига етгач, ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг кейинги босқичлари, 2003 йилда туғилган болалар ўртасида 20-25 октябрь, 2004 йилда туғилган болалар ўртасида 8-13 октябрь, 2005 йилда туғилган болалар ўртасида эса 5-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Фикрлар