5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг чорак финалчилари аниқланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўтказилаётганидан футбол ихлосмандларининг хабарлари бор. ЎФА майдонида ўтказилаётган мусобақанинг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди. Муросасиз ўтган баҳслар якунига етгач, чорак финалчилар номи маълум бўлди. Қуйида сўнгги тур натижалари билан танишишингиз мумкин:

Тошкент вилояти – Сирдарё 0:2
Наманган – Фарғона 2:0
Андижон – Қаўқадарё 3:0
Навоий – Бухоро 2:1
Самарқанд – Жиззах 0:3

Чорак финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:

Тошкент шаҳри – Наманган
Андижон – Бухоро
Навоий – Фарғона
Сирдарё – Жиззах

Эслатиб ўтамиз, 3-босқичда 2003 йилда туғилган футболчилар иштирок этишмоқда.

Мусобақанинг сўнгги босқичи, 2005 йилда туғилган болалар ўртасида 5-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!