5 тагача футболчи алмаштириш қоидаси қачонгача амал қилади?

Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) ҳозирда амалда бўлиб турган 5 та ўйинчи алмаштириш қоидасини 2022 йилга қадар узайтиришга қарор қилди.

Барча ички мусобақаларда 5 тагача футболчи алмаштиришга 2021 йилнинг 31 декабрига қадар рухсат берилади. Ушбу қоида халқаро мусобақалар учун 2022 йилнинг 31 июлга қадар давом этади.

Яна бир янгилик, тўқнашув пайтида футболчида мия чайқалиши гумон қилинган тақдирда қўшимча алмаштиришга рухсат берилади. Ушбу қоидани синовдан ўтказиш 2021 йил январга режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!