50-60 млн еврога баҳоланаётган футболчига "Реал", МЮ, "Тоттенхэм" ва яна бир қатор клублар қизиқмоқда

"Лилль" ярим ҳимоячиси Бубакар Сумаре Европанинг бир қатор клубларини эътиборини ўзига тортди.

20 ёшли футболчининг трансфери ҳуқуқини сотиб олиш учун тахминан 6-8 та клублар французлар билан музокаралар олиб боришмоқда. Шартномаси 2,5 йилдан кейин якунига етадиган футболчининг трансфер нарҳи 50-60 млн еврога баҳоланмоқда.

Сумарега қизиқаётган клублар орасида "Реал", МЮ, "Тоттенхэм", "Наполи" ва "Валенсия" клублари борлиги маълум бўлди.

Ёш футболчи "Лилль" таркибида 2017 йилдан буён тўп суради. Лига 1 нинг жорий мавсумида, Сумаре 16 та учрашув ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!