Ўзбекистон жаҳон чемпионатида ҳар қандай рақибга қарши ўйнай оладими?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи бўлиб футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этади.
Футболчиларимизни қўшни мамлакат вакиллари ҳам қўллаб-қувватламоқда. Хусусан, терма жамоамизни АҚШнинг энг йирик шаҳарларидан бўлган Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортдакутиб олиш маросимида ўзбеклар билан бирга қозоқлар ҳам қатнашди.
Хусусан, Америкада яшаётган Алма Бекетаева ўзининг Instagram-аккаунти орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасини тантанали кутиб олиш маросимидан видео ва суратларни эълон қилиб, ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
- Америкада бўлган бутун Қозоғистон, бутун Марказий Осиё халқлари – Ўзбекистон учун мухлислик қилмоқда. Биз сизлар билан жуда фахрланамиз, сизлар ҳақиқатан ҳам зўрсизлар.
Хорижда айниқса бир нарса аниқ англашилади: халқларимиз бир-бирига ўйлагандан ҳам яқинроқ. Ўзбекистон ғалаба қозонса – бутун Марказий Осиё хурсанд бўлади.
Сизлар билан фахрланамиз, йигитлар. Минтақамиз байроғини шунчалик баланд кўтараётганингиз учун раҳмат, - деб ёзди Алма Бекетаева ўз постида.
Шунингдек, Қозоғистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори Самат Смаков ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги имкониятларини баҳолади.
- Португалияни ҳисобга олмасак, қолган барча жамоаларга қарши ўйнаш мумкин, ҳатто португалларга қарши ўйнаса ҳам бўлади.
Футбол яна бир бор шуни кўрсатмоқдаки, ҳамма ўйнашни ҳам, ҳимояланишни ҳам ўрганган. Агар жамоа яхши ҳимояланса, уни ёриб ўтиш жуда қийин бўлади.
Ўзбекистон – бизнинг қўшнимиз, биродар мамлакат, биз улар учун қайғурамиз. Улар 10 йил аввал футболга сармоя киритишни, базалар ва стадионлар қуришни бошлаган эди ва ҳозир бу ўз самарасини берди.
Қозоғистонда ҳам академиялар ва стадионлар қурилмоқда. Лекин натижа жуда тез бўлишини кутиш керак эмас, - деди Смаков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзи учун тарихий жаҳон чемпионатининг “К” гуруҳида Португалия, Колумбия ва Конго Демократик Республикаси футболчилари билан ўйнайди.
Каннаваро Ҳусановдан бошқача ўйнашни талаб қилди!
Битта ўзбек бор! Европанинг энг зўр 10 та трансфери эълон қилинди

Фикрлар