"50 Cent" ва Эминем Қатардаги мундиалда 9 миллион доллар ишлаб олиши мумкин эди, аммо...

Сир эмаски, ўзини "цивилизациялашган дунё" деб атайдиган айрим давлатлар Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатини обрўсизлантириш ва шарманда қилиш учун қўлидан келган барча ишни қилди. Аммо якунда улар муваффақиятга эриша олишмади.

Машҳур рэпер “50 Cent”нинг сўзларига кўра, унга Қатардаги чемпионатнинг очилиш маросимидаги чиқиши учун 1 миллион доллар таклиф қилинган, бошқа рэпер Эминемга эса 8 миллион! Бироқ, уларнинг иккаласи ҳам ушбу таклифга рад жавобини берган.

“Уларнинг бюджети 9 миллион доллар эди. Шуларнинг бир миллионини мен, қолган саккиз миллионини эса Эминем олиши мумкин эди. Мен Эминемнинг яқинлари билан гаплашдим, лекин улар Жаҳон чемпионатининг очилишида иштирок этишдан бош тортишди”, - деди “50 Cent” номи билан танилган рэпер Кёртис Жеймс Жексон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!