5та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг ғолиби аниқланди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 5та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўтказилаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
ЎФА майдонида ўтказилаётган мусобақанинг финалида Тошкент шаҳри жамоаси Бухоро жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Учрашувда Тошкент шаҳри жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи ўрин Бухоро жамоасига, 3-ўрин эса Жиззах ва Навоий жамоаларига насиб этди.
Мусобақа якунига кўра энг яхши футболчилар аниқланди.
Унга кўра Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Жиззах) энг яхши дарвозабон сифатида эътироф этилган бўлса, Пўлат Холдорхонов (Тошкент шаҳри) 8та гол билан мусобақа тўпурарига айланди.
Мусобақанинг энг яхши футболчиси сифатида Тошкент шаҳри жамоаси аъзоси Бехруз Аскеров тан олинди.
Мусобақанинг сўнгги босқичи, 2005 йилда туғилган болалар ўртасида 5-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, айни шу кунларда яна иккита Республика мусобақаси бўлиб ўтади. Қашқадарё вилоятида 9-10 ёшлилар ўртасида "Футбол ғунчаси" ҳамда Наманган шаҳрида 12 ёшлилар ўртасида Республика мусобақаси бўлиб ўтади.
Фикрлар