6 мавсумдан буён ЕЧЛда Роналдуга тенг келадигани топилмаяпти
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси якунига етган мавсум ЕЧЛда энг яхши тўпурар бўлди. Португалиялик юлдуз бу мавсум клублар миқёсидаги энг нуфузли турнирда 15 та гол киритди.

Умуман у 7 марта шундай номга сазовор бўлмоқда ва турнир тарихидаги ҳеч бир футболчи бундан натижага эриша олмаган.

Қайд этиш жоиз, Роналду кетма-кет 6 мавсумдан бери ЕЧЛда тўпурар бўлиб келади.