6 та гол киритилган ўйинда Туркия Нидерландияни таслим қилди (видео)

“ЖЧ-2022” Европа минтақаси дастлабки турида Туркия терма жамоаси ўз майдонида Нидерландияни қабул қилди.

Истанбулдаги ўйин голларга бой кечди ва 4:2 ҳисобида туркларнинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни Туркия сафида Бурак Йилмаз (15', 34', 81') хет-трик қайд этган бўлса, яна бир голга Хакан Чалханоглу (46') муаллифлик қилди. Нидерландия сафида Дэви Классен (75') ва Люк де Йонг (77') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)