6 та гол киритилган учрашувда Германия мағлубиятдан бир амаллаб қутулиб қолди

УЕФА Миллатлар Лигаси 2020/2021 йилги мавсуми А лига гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган Германия - Швейцария баҳси ўз якунига етди. Унда жамоалар 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

Шу тариқа, 4 та турдан сўнг немисоар жамғариб турган очколар 6 тага етди. Швейцарияликлар қаторасига 2 та беллашувда ҳам немислардан очко олишни уддалади.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Шер иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этмоқда.

  • 90+'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 84'

    Сеферович ўрнига Иттер майдонга ташланди

  • 80'

    Жамоалар майдон марказида тўп учун курашмоқда.

  • 77'

    Хаверц ўрнига Дракслер майдонга тушди.

  • 75'

    Гавранович ўрнига Меҳмеди майдонга туширилди.

  • 70'

    Кросснинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 67'

    Шакири ўз ўрнини Соуга бўшатиб берди.

  • 65'

    Кросс сариқ карточка ишлаб олди.

  • 60'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гнабри супер зарба йўллаб, яна ҳисобни қисқартирди.

  • 57'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гавранович яна жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда. Нойер Сеферович йўллаган иккита зарбани қайтарди. Аммо қайтган тўпга Гавранович жуда кучли ва аниқ зарба йўллади. Мануэль ва дарвозага жойлашиб олган ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишга ожизлик қилди.

  • 55'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Хаверц рақиб ҳимоячиларининг хатосидан фойдаланиб, дарвозани ишғол қилди. Жарима майдонига кириб кетаётган немис футболчисини ҳимоячилар тўхтатиб қола олишмади.

  • 51'

    Жака тўпни қўли билан ўйнагани учун огоҳлантирилди.

  • 49'

    Хаверцнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 48'

    Германия иккинчи таймни ҳам ҳужумлар билан бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Ҳакам биринчи таймга ҳеч қандай вақт қўшиб бермади. Танаффус.

  • 44'

    Кросснинг ўта хавфли зарбаси дарвоза тўрига ён тарафдан тегди. 

  • 42'

    Кросснинг жарима майдонига узатган хавфли тўпини Соммер ушлаб олди.

  • 42'

    Швейцарияликлар қарши ҳужумларни пойлаб, ҳимояда хушёр ҳаракат қилмоқда.

  • 39'

    Ҳозирча, жамоалар майдон марказида кураш олиб боришмоқда.

  • 36'

    Госенс рақибга ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 35'

    Госенс оёғининг ташқи томони билан берган зарбани Соммер бир амаллаб қайтариб қолди.

  • 31'

    Яна немислар ҳужумда.

  • 28'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вернер жуда осонлик билан рақибларини ортда қолдириб, аниқ зарба йўллади. Соммер бу тўпни ушлаб қолишга ожиз эди.

  • 26'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фройлер Нойернинг устидан тўпни ташлаб қўйди.

  • 25'

    Вернер жамоадошлари узатган тўпга ета олмади.

  • 23'

    Сеферовичнинг зарбасига ҳам аниқлик етишмади. 

  • 22'

    Киммихнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 20'

    Жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани швейцарияликлар блоклашга эришди.

  • 20'

    Вернернинг жарима майдонига тезликда кириб кетишига Элведи сўнгги паллада йўл қўймади.

  • 17'

    Германиянинг жарима зарбаси бесамар кетди.

  • 15'

    Нойернинг қўпол хатосидан сал бўлмаса рақиблар фойдаланиб кетиши мумкин эди. 

  • 14'

    Горецканинг Гнабрига узатган тўпини ҳимоячилар ўтказмади.

  • 11'

    Германия олдинга боришга мажбур. Швейцария эса ҳозирча чизиқли ҳимояни яхши амалга оширмоқда.

  • 8'

    Швейцария гол уриб олгач, хотиржамлик билан тўпни назорат қилмоқда. Немислар, албатта, босим уюштирмоқда.

  • 5'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гавранович жарима майдонига узатилган тўпни боши билан немислар дарвозасига жойлаб қўйди.

  • 3'

    Горецканинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 1'

    Бурчак зарбасини немислар комбинацион амалга оширишди. Позицион ҳужум давом этмоқда.

  • 1'

    Гнабри дастлабки сониядан амалга оширилган ҳужумни аниқ зарба билан якунлай олмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Барча нарса учрашув бошланишига тайёр.

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келиб улгуришган. Миллий мадҳиялар янграмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Германия ва Швейцария жамоалари ўртасидаги баҳс бошланиш арафасида. Ушбу қарама-қаршиликни матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!