6 йилдан буён ишсиз юрган мураббий "Антальяспор"ни бошқаради

Бразилия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Леонардо яқин кунлар ичида Туркиянинг “Антальяспор” клуби бошқарувини ўз қўлига олади.

Қайд этиш лозимки, 48 ёшли мутахассис фаолияти давомида “Милан” ҳамда “Интер” каби жамоаларни бошқарган. Бироқ,  у 2011 йилдан буён ҳеч бир жамоада мураббийлик қилмай келаётган эди.

У шунингдек 2011-2013 йилларда Франциянинг ПСЖ клубида директор лавозимида ҳам ишлади. Бироқ, шундан сўнг ҳеч қаерда расмий иш юритмай келмоқда.

Таъкидлаш лозимки, “Антальяспор” клуби сафида Майкон, Самюэль Это’О, Самир Насри ва Вильям Венкер каби футболчилар тўп суришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!