Ўзбекистон Кубоги-2016 финал учрашуви ҳакамлари

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, эртага 14 ноябр душанба куни Тошкент шаҳридаги “ЖАР”  стадионида аёллар ўртасидаги XV Ўзбекистон Кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Финалда “Севинч” жамоаси Бекободнинг “Металлург W” жамоаси билан куч синашади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Унга кўра, финал учрашувини тошкентлик ФИФА ҳаками Анна Сидорова бошқаради. Қанотларда унга бухоролик ҳакам Кристина Середа ва тошкентлик ҳакам Хайринисо Эргашева ёрдам беришади. Учрашувда яна бир тошкентлик ҳакам Людмила Гегер захира ҳаками сифатида ишлайди.

Финал учрашувида ҳакамлар ишини Тимур Абдуллаев назорат қилади. Тошкент шаҳридан.

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ-2016. ФИНАЛ

“Металлург W” (Бекобод) – “Севинч” (Қарши)

14.11.2016. “Жар” стадиони. 14:00да

Бош ҳакам: Анна Сидорова (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Кристина Середа (Бухоро), Хайринисо Эргашева (Тошкент)

Захира ҳаками: Людмила Гегер (Тошкент)

Назоратчи: Тимур Абдуллаев (Тошкент)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!