7 та гол урилган ўйинда "Челси" шармандали мағлубиятни қабул қилиб олди (видео)

Англия премьер-лигасининг 30-турида “Челси” ўз майдонида “Вест Бромвич”ни қабул қилди.

Лондондаги “Стэмфорд Бриж” ўйингоҳида кечган учрашув голлар шоусига айланиб кетди. Аммо якунда 2:5 ҳисобида “аристократлар” мағлуб бўлди. Эътиборлиси, бу Томас Тухель бошқарувидаги “Челси”нинг илк мағлубияти бўлди.

Шу куни “Вест Бромвич” сафида голларни Матей Перейра (45', 45') ,Каллум Робинсон (63', 90') ва Мбайе Диане (68') киритган бўлса, “Челси”нинг икки голига Кристиан Пулишич (27') ва Мэйсон Маунт (71') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!