7 та урилган гол, қизил карточка ва пенальтилар серияси. "Ал-Айн" "Ан-Наср"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди

ОЧЛ чорак финалидан ўрин олган "Ан-Наср" - "Ал-Айн" учрашуви 4:3 ҳисоби қайд этилди. 

Дастлаб, Раҳими дубль қилиб, орадаги фарқни иккитага ошириб қўйган бўлса, Эйса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва Отавио имкониятларни тенглаштирди. Теллес эса жамоасини олдинга олиб чиқди. Қўшимча таймларнинг дастлабкисида мезбонлар дарвозабонининг қўпол хатоси орқали БААликлар ҳисобни тенглаштирди. 115-дақиқада бўлса Роналду пенальтини аниқ амалга оширди. 

Шу тариқа, пенальтилар сериясида 1:3 ҳисобида "Ал-Айн" ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. 

"Ан-Наср" 4:3 "Ал-Айн" (4:4)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!