8 ёшли ўзбекистонлик шахматчи қиз Сингапурда ўтказилган турнирда иккита тоифа бўйича совриндор бўлди
2024 йилнинг 20 июль куни "FIDE"нинг 100 йиллиги муносабати билан бутун дунё бўйлаб шахмат марафони ташкил этилди. Ташкилотчиларнинг асосий мақсади 24 соат ичида энг кўп шахмат ўйинлари бўйича Гиннеснинг китобига кириш бўлган. Ушбу марафонда гроссмейстер ёки ҳаваскорлар ҳам иштирок этиши мумкин эди.
Жумладан, 20 июль санасида "FIDE"нинг 100 йиллиги муносабати билан Сингапурда ҳам турнир ташкил этилди ("FIDE 100 GUINNESS WORLD RECORDS"). Мазкур мусобақанинг умумий рўйхатида совринли ўринларни қўлга киритганлардан ташқари 3 та аёл ва ҳар бир ёш тоифасидан 3 тадан шахматчи тақдирланди.
Қувонарлиси, мазкур турнирда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этди. Асилбек Абдулазизов, Асмирахон Аблдулазизова ва Асмина Абдулазизова шулар жумласидандир. Ҳамюртларимиз Сингапур, Малайзия, Индонезия ҳамда Ҳиндистондан келган спортчилар билан совринли ўринлар учун дона сурди.
Эътиборли томони шундаки, 8 ёшли шахматчимиз Асмина Абдулазизова 2 та тоифа бўйича бўйича совринли ўринга эга чиқди: 8 ёшлилар ўртасида кумуш медаль (2-ўрин) ҳамда "Ladies Group"да (аёллар гуруҳи) ҳам кумуш медаль (2-ўрин).
Шунингдек, 16 ёшли Асмирахон Абдулазизова "Ladies Group" категориясида биринчи поғонани банд этди.
Фикрлар