80 дақиқа бир киши кам бўлиб ўйнаган "Ньюкасл" рақибга мағлуб бўлмади

АПЛ 14-туридан ўрин олган "Ньюкасл" - "Норвич" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. 

61-дақиқада Каллум Уилсон мезбонларни олдинга олиб чиқди. 79-дақиқада Теэму Пукки мувозанатни тиклади ва ушбу баҳсда бошқа ҳисоб ўзгармади. 

Қайд этиш лозим, ўйиннинг 9-дақиқасида "Ньюкасл" футболчиси Киран Кларк қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!