90 миллион евро: Хави суянган юлдузни тортиб олишмоқчи

ПСЖ клуби келаси мавсум олдидан таркибини янада кучайтиришни мўлжалламоқда. Парижликлар ҳимоя марказини ушлаб турган тажрибали ўйинчилар – Серхио Рамос ва Маркиньо ўрнига истеъдодли ёш ҳимоячиларни олишни кўзлаяпти.

Fichajes нашрининг ёзишича, Париж клуби “Барселона”да ишончли ўйин намойиш қилаётган Рональд Араухони олмоқчи.

23 ёшли уругвайлик футболчини каталонияликлар бош мураббийи Хави Эрнандес сотилмайдиган футболчилар рўйхатига киритган. Лекин ПСЖ мутасаддилари трансфер масаласини катта сумма эвазига хал қилишга уриниб кўради.

ПСЖ Араухо учун “Барса”га 90 миллион евро тикмоқчи. Бу сумма клуб президенти Жоан Лапортани қизиқтириши мумкин.

Араухо “Барселона”нинг асосий жамоасида 101 марта майдонга тушиб, ўз вазифасини бажаришдан ташқари, еттита тўп киритишга ҳам улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!