А Серия. 9-турнинг сўнгги ўйинида ҳисоб очилмади

Унда "Сампдория" ва "Сассуоло" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. «Луиджи Феррарис» стадионида кечган беллашувда ҳисоб очилмади.

Шу тариқа, "Сампдория"ниннг мағлубиятсиз серияси 5 та ўйинга етди. Ушбу натижадан сўнг генуяликлар жамғарган очколар сони 15 тага етди ва жамоа турнир жадвалида  5-ўринга кўтарилиб олди. Ундан бир очко кам жамғарган "Сассуоло" эса 8-поғонадан ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!