А Серия. Роналду дубль қайд этди, "Ювентус" эса дуранг ўйнади
"Альянц-Стэдум"да кечган учрашув голларга бой бўлди ва якунда жанговар дуранг натижа қайд этилди - 3:3. Мазкур беллашувда туринликлар бир неча бор ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсаларда, якунда "Парма" ирода кўрсата олди.
Шу тариқа, "кекса синьора" ҳисобидаги очколар сони 60 тага етди ва жамоа турнир жадвалида ҳамон пешқадамлик қилмоқда. "Парма" эса 29 очко билан 12-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар