А Серия. "Ювентус" "Лацио"ни енгди, Роналду гол киритди

Римдаги "Олимпико" стадионида кечган учрашувда туринликлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. 59-дақиқада Эмре Жан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 74-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Жоау Конселу мувозанатни тиклади.

88-дақиқада эса "бургутлар" дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, "кекса синьора"га 3 очко олиб келди. Бугунги муваффақият натижасида Массимилиано Аллегри шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 56 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. "Лацио" эса 37 очко билан 8-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!