А Сериянинг 26-тур учрашувларида Астори хотирланади

Италия А Сериясининг 26-тур учрашувларида "Фиорентина" клубининг собиқ футболчиси Давид Астори хотирланади.

Унга кўра А Серия ўйинларининг 13-дақиқасида Астори суратлари намойиш этилади. Клублар раҳбарияти эса стадионга ташриф буюрган мухлисларга ушбу хотирлаш тадбирида иштирок этишга чақиради.

Айнан 13-дақиқада бу иш амалга оширилишининг сабаби, Астори айни 13-рақамда тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, Астори 2018 йилнинг 4 март куни Удине шаҳрида юрак хуружидан вафот этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!