А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилари кимлар?
Дунёга машҳур La Gazzetta dello Sport нашри айни дамда Италия А Сериясида энг кўп маош олувчи футболчилар рейтингини эълон қилди.
Унга кўра ушбу рейтингни “Ювентус” форварди Криштиану Роналду бошқариб бормоқда. 33 ёшли португалиялик футболчининг йиллик маоши нақд 31 миллион еврони ташкил этади.
Бу борада кучли учликка “Милан” ҳужумчиси Гонсало Игуаин (9,5 млн) ва “кекса синьора”нинг боша бир ҳужумчиси Пауло Дибала (7 млн) киради.
Фикрлар