АГМК Россия клубига мағлуб бўлди
Беларус Республикаси пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказган Олмалиқнинг АГМК жамоаси ёзги хориж йиғинини якунлади.
19-27 июнь кунлари Минскда шуғулланган олмалиқликлар йиғиннинг сўнгги кунида Россиянинг "СКА-Хабаровск" жамоасига қарши баҳс олиб боришди ва 1: 2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. АГМК таркибида киритилган ягона голга Музаффар Музаффаров муаллифлик қилди.
Бугун АГМК жамоаси Ўзбекистонга қайтиб келади, дея маълум қилмоқда ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар