АГМК футболчиси майдонга тушганидан 36 сония ўтиб гол урди (видео)

CHERY AUTO

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўз майдонида Олмалиқнинг АГМК жамоасига қарши баҳс олиб борди.

"Миллий" стадионида кечган беллашув олмалиқликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан поёнига етди.

Эътиборлиси, АГМК таркибида захирадан майдонга тушган Музаффар Музаффаров ўйинга қўшилганидан 36 сония ўтибоқ рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. 

Қуйида ушбу ҳолат акс этган видеолавҳани томоша қилиш имконига эгасиз.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию