АГМК ва "Қизилқум" дарвозабонлари 2 учрашувга дисквалификация қилинди ва 3 миллион сўмдан жаримага тортилди
Тартиб-интизом Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.
“Қўқон-1912” – АГМК учрашувида ҳакам шаънига номаъқул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган АГМК жамоаси дарвозабони Павел Матяш 2 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 3 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.
“Нефтчи” – “Қизилқум” учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Қизилқум” дарвозабони Евгений Черемисин 2 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 3 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.
Фикрлар