Ҳусанов ва Ўзбекистон ғалабасига “Манестер Сити”дан қандай муносабат бўлди?

“Манчестер Сити” клуби расмий сайти орқали жамоа ўйинчилари Антуан Семеньо ва Абдуқодир Ҳусановнинг ўз мамлакатлари миллий терма жамоаларидаги ўйинларига муносабат билдирди.

Абдуқодир Ҳусанов ва Антуан Семеньо ўз миллий терма жамоалари таркибида ажойиб ўйин намойиш этдилар.

Семеньо Германияга қарши 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган Гана миллий терма жамоаси сафида тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. “Сити” вингери дастлабки 30 дақиқа ичида бир нечта голли вазиятлар яратди ва Германия ҳимояси учун доимий хавф туғдириб турди.

Семеньонинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, Кай Хаверц танаффус олдидан пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни очди.

Гана танаффусдан кейин яхши жавоб қайтарди ва “Манчестер Сити” юлдузи яна гол уришга яқин келди. Семеньо ҳимоячилар ортига чиқиб кетди ва жарима майдончаси ичига  пас берди. Бироқ ганаликларнинг зарбасини Нико Шлоттербек бартараф этди.

Учрашувнинг 66-дақиқасида Абдул Фатаву майдонга тушгач, ўйин йўналиши бутунлай ўзгарди. “Лестер Сити” ҳужумчиси бу мавсум Чемпионшипда тўққизта гол урган ва терма жамоа сафида майдонга тушганидан сўнг атиги тўрт дақиқа ичида Гана ҳисобни тенглаштирди.

Вагноман жарима майдонига кириб борди ва етарлича вақтга эга ҳолда ҳимоясиз қолган Фатавуни топди, у эса деярли биринчи тегинишдаёқ тўпни дарвозанинг пастки бурчагига жойоади.

Шундан сўнг Бундеслига тўпурарларидан Дениз Ундав 88-дақиқада гол уриб, Германияни олдинга олиб чиқди, голли узатмани эса “Манчестер Сити”нинг собиқ ўйинчиси Лерой Сане амалга оширди.

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Тошкентдаги “Миллий” стадионида Венесуэлага қарши ўтказилган учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Ҳусанов шу куни ишончли ўйнаб, рақибларнинг барча ҳужумларини бартараф этди ва жамоаси дарвозаси дахлсиз қолишига катта ҳисса қўшди. Учрашувда ҳисоб очилмади ва жамоалар пенальтилар сериясида тўқнаш келди.

Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси венесуэлаликлар учтидан 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди “Манчестер Сити”ни Англия кубоги чорак финалида муҳим ўйин кутяпти. 4 апрель куни Англия Премьер-линасининг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” футболчилари “Этихад” аренага келади, - деб ёзмоқда mancity.com сайти журналисти Элис Райт.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов Халқаро футбол федерацияси томонидан ташкил этилган янги мусобақа – FIFA Series 2026 доирасида ўтказилган икки учрашувдан фақат биттасида иштирок этганига қарамай, ушбу турнирнинг энг яхши футболчиси соврини лойиқ кўрилди.

Айни пайтда “Манчестер Сити” ўзбек футболчиси номзодини март ойининг энг яхши ўйинчисини аниқлаш учун ўтказилаётган сўровномага ҳам киритган. Январь ойида “Манчестер Сити”нинг энг яхши футболчиси деб топилган Абдуқодир Ҳусанов худди шу совринни иккинчи маротаба қўлга киритиш учун Родри ва Жереми Доку билан рақобатлашмоқда.

Ўзбекистон: Бу галги рақиб Аргентина ва Бразилияни қўрқитган жамоа!

Ҳусанов рейтингда биринчи!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!